Германия президенти: "Менинг ўрнимни мусулмон одам эгаллаши мумкин"
21.10.2016 4538

     Германиянинг кейинги президенти мусулмон одам бўлиши мумкин. Бу ҳақида ГФРнинг амалдаги президенти Йоахим Гаук Bild нашрига берган интервьюсида маълум қилган. Унинг бу фикри мамлакатдаги ва европалик сиёсатчилар орасида кенг муҳокама қилинаяпти. Масалан, Германия социал-демократик партияси раҳбари Томас Опперман бу борада диний ва миллий мансублик муҳим аҳамиятга эга эмаслигини таъкидлаган. «Муҳими, бу ерда Конституция бош асос», - дейди интервьюларнинг бирида.
       “Яшиллар” партияси бошлиғи Жем Оздемир эса “Асосийси, у яхши давлат бошлиғи бўлсин, дин иккинчи даражали”, деб фикр билдирган.
      Қайд этиш керакки, Германия Конституциясига кўра, мамлакатнинг 40 ёшдан ошган барча фуқароси миллати, ирқи ва эътиқодидан қатъий назар, президентлик лавозимига ўз номзодини қўйишга ҳақли.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216913
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24589