Франциялик фермер қочоқларга ёрдами учун жаримага тортилди
Франция ҳукумати маҳаллий фермерни 3 минг евро миқдоридаги жаримага торти. Фермерга бундай жазо беришилишига унинг қочоқларга ёрдам бергани сабаб бўлган.
Маълум бўлишича, Италия билан чегарадош Брей-сюр-Ройя водийсида истиқомат қилувчи 30 ёшли Седрик Эрру ноқонуний мигрантларга ўз фермасидан жой берган. Бу ҳаракат франция қонунчилигига кўра, жиноят ҳисобланади. Қизиғи шундаки, ушбу ҳаракати сабаб фермер Европа нашрларининг асосий саҳифага чиқиб кетди ва ҳозирда уни “Мигрантларга ёрдам рамзи”, деб аташмоқда.