Энтони Жошуа масжидда мусулмон дўстидан дуо қилишини сўраган
2.5.2017 3651


  Супер оғир вазндаги жаҳон чемпиони Энтони Жошуанинг интернет тармоқларида тарқаган сурати кенг муҳокама қилинмоқда. Суратда боксчининг масжид ичидаги ҳолат акс этганди. Twitter саҳифасига юклаган мазкур суратга “Омад, меҳнатсеварлик ва истеъдод... Буларнинг барчаси учун ибодат зарур. Биродаримнинг кундузги ибодатини кузатиш жуда завқли бўлди”, деб изоҳ ёзган Энтони. Спортчи бу сурат Дубайда олингани ва унда дўстининг ибодат қилаётганини айтган.

  “Сен доим қалб амрига кўра иш тутишинг керак, бировларнинг гапига қараб эмас. Мен ўз йўлимга эга инсонман. Менинг энг яқин дўстим мусулмон. Биз бирга мусулмонлар истиқомат қиладиган Дубайга бордик. Бирга масжидга кирдик ва у ибодат қилди. Мен эса Кличко билан бўладиган жангда ғолиблик учун дуо қилишини сўрадим. У мени ибодат залига олиб кирди ва бу ҳолатни кимдир суратга олган. Сурат менга ёқди ва тармоққа жойладим. Мен боксдаги идеалларимдан бири бўлган ва шу динга эътиқод қилган Муҳаммад Али ҳурмати учун ҳам расмни пост қилдим”, дейди жаҳон чемпиони Энтони Жошуа.

  Эслатиб ўтамиз, бокснинг IBF йўналиши чемпиони британиялик Энтони Жошуа Англиянинг Лондон шаҳридаги “Уэмбли” стадионида ўтказилган собиқ жаҳон чемпиони украиналик Владимир Кличкога қарши жангда ғалаба қозониб, супер оғир вазнда мутлоқ жаҳон чемпиони, деган унвонга эришди.

 

  Манба: Sportarena.com

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216310
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24551