Экспертлар Мосулни қайта тиклашга неча йил кераклигини ҳисоблаб чиқишди
13.5.2017 3274

Жанговар ҳаракатлар натижасида вайрон бўлган Ироқнинг Мосул шаҳрини қайта тиклаш учун энг камида беш йил вақт ва миллиард доллар маблағ керак бўлади. Бу ҳақида Reuters агентилиги Ироқ ҳукуматининг олий мартабали вакили маълумотига таяниб хабар қилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда АҚШ бошлиқ коалиция ва Ироқ армияси ҳамкорликда шаҳарни ИШИДдан озод қилиш ҳаракатларини олиб бормоқда. Маълумотларга кўра, шаҳар батамом террорчилардан тозаланган.

Найнава провинциясининг ҳукуматдаги вакили Нуриддин Кабланнинг таъкидлашича, ҳозирда Мосулни қайта тиклаш режаси ишланмоқда. Унга кўра, биринчи ярим йилликда хавфсизлик чоралари кўрилади, сув ва электр таъминоти тикланади, қочоқлар ўз уйларига қайтарилади. Икки йиллик реконструкция ишларидан сўнг, иқтисодиётни ривожлантириш учун инвестициялар жалб қилинади.


Islam-today

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216910
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24589