Дунёнинг энг йирик мусулмон давлатларидан бири 1000дан ортиқ масжидни тубдан ўзгартиришга киришди
24.11.2017 2678

Ахолисининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил этадиган дунёнинг энг йирик мусулмон давлатларидан бири Индонезия, 2020йилга қадар мамлакат ҳудудидаги 1000дан ортиқ масжидларни экологик тоза масканга айлантириш режасини тузиб чиқди.

 

Индонезия давлати вице-президенти Юсуф Калло томонидан йўлга қўйилган ушбу лойиҳага кўра, барча масжидларни ўз-ўзини қайта ишловчи қувват манбаига улаш, сувни тежамкорлик билан сарфлаш ва чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш режалаштирилган.

 

Индонезия Уламолар Иттифоқи экология департаменти раҳбари Хайю Прабово бу ҳақида шундай дейди:

 

“Индонезиядаги мусулмон аҳолсининг кўпчилиги ҳукумат раҳбарларидан кўра диний уламоларнинг сўзларига қулоқ тутишади. Яъни, агар диний уламо бирор қарор қабул қилса уни сўзсиз бажаришади, лекин ҳукумат чиқарган қарорларга бўйсунмасликлари ҳам мумкин. Шунинг учун экологик муҳит борасидаги ғоянинг аввало масжидларда амалга оширилиши, бу режанинг тезроқ рўёбга чиқишига заминдир”

 

Эслатиб ўтамиз, Индонезия давлатида 800  000дан ортиқ масжидлар фаолият кўрсатади. Лойиҳа раҳбарлари, секин-аста барча масжидларда экологик муҳитни йўлга қўйгач, уни мамлакатнинг бошқа соҳаларига ҳам татбиқ қилиш осон кечади деган умиддалар.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216434
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24556