Дохада футуристик кўринишдаги масжид очилди
Катар пойтахти Доха шаҳрида ноёб футуристик кўринишга эга масжид қадр ростлади. Мусулмонлар ибодатгоҳи Mangera Yvars Architects инглиз-испан қурилиш бюроси лойиҳасига кўра бунёд этилди.
Масжидга Education City Mosque номи берилди. Иншоот университет шаҳарчаси ҳудудида, ислом факультети яқинида жойлашган.
Мазкур ноёб бинога кириш учун ташриф буюрувчилар учун махсу журналда рўйхатга ёзилиб, барча фотомаълумотлар берилиши керак. Масжид ичини фақат смартфонлар билан суратга олишга рухсат берилади.