Чикагодаги ўзбеклар Қурбон ҳайитини биргаликда нишонлади
27.9.2015 4304

    24 сентябрь куни Чикаго шаҳрида яшаётган ўзбеклар ҳам бутун дунёдаги барча мусулмонлар қаторида Қурбон ҳайити байрамини нишонлашди. Қуръон тиловати билан очилаган байрам кечаси исломий эслатмалар билан давом этди. Шунингдек, Чикаго ўзбек мактаби ўқувчилари ясаган санъат буюмлари қўйилган хайрия аукциони бўлиб ўтди. Аукциондан тушган маблағлар Чикаго ўзбек жамияти эҳсон қутисига ташланди.
    Сўнгра болаларнинг Ўзбекистондаги қадриятлар ҳамда ислом дини бўйича билимларини синаш мақсадида савол-жавоб ўтказилди. Савол-жавоб қизғин руҳда ўтди ва болаларга совғалар тарқатилди.
   Қолаверса, кеча давомида болаларга турли ўйинлар уюштирилди. Байрам охирида чикаголик ўзбеклар оқсоқоли Сирожиддин Насафий барчани дуо қилди ва барча ўзбекларга ватанни, динни, урф-одатни унутмаслик кераклигини эслатиб ўтди.

 

 

www.kun.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216305
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24550