Чеченистон зиёратчилари ҳажга тўғридан-тўғри авиарейсларда жўнайдилар
12.4.2018 1028

Эндиликда Чеченистон Республикаси зиёратчилари Ҳаж сафарига Грозный аэропорти орқали тўғридан-тўғри учишлари мумкин бўлади. Шу йилнинг 20 апрелидан бошлаб Чеченистон ва БААнинг пойтаҳт шаҳарларидан бири Шаржа орасида авиахабар алмашинуви йўлга қўйилади.

Бу ҳақда мамлакат раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.

“20 апрелдан бошлаб Air Arabia авиакомпанияси Грозныйдан Шаржага тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширишни бошлайди. Ўта қулай тайёралар сизни БААнинг энг марказига олиб боради. У ердан сиз бир зумда Дубай, Абу-Даби ва бошқа шаҳарларга боришингиз мумкин бўлади. Бундан ташқари, у ердан Жануби-Шарқий Осиёнинг исталган давлатларига, Малайзия, Индонезия ва бошқаларга бемалол учишингиз мумкин. Ушбу рейслар ҳаж ва умра зиёратларини амалга оширишни ният қилганлар учун ҳам айни муддао бўлади. Сафарингиз бехатар бўлсин!”, деб ёзади Рамзан Қодиров.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 58765
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

7278