Булғур Ислом Академиясида Диний Уламолар Иттифоқи ташкил этилади

6 Dek 2017 194

Булғур Ислом Академияси қошида экстремизмга қарши курашишни ўз олдига мақсад қилган Диний Уламолар Иттифоқи ташкил этилиши режалаштирилди, дея маълумот берди Россия Федерацияси президентининг Волгабўйи вилоятидаги мухтор вакили Михаил Бабич.

 

“Яқинда иш фаолиятини бошлаган Булғур Ислом Академиясида ҳозирда Диний Уламолар Иттифоқини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. У барча диний масалалар билан шуғулланувчи ягона ишончли ташкилот сифатида фаолият кўрсатади. Ўйлайманки, Диний Уламолар иттифоқининг тузилиши билан ҳуқуғни ҳимоф қилиш органларини шу кунгача қийнаб келган экстремистик фаолиятлар билан боғлиқ саволлар ўз жавобини топади”, дея Бабичнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Татар – информ” агентлиги.

 

Эслатиб ўтамиз, Булғур Ислом Академияси шу йилнинг 4 сентябрида очилган. Ҳозирда у ерда магистрант ва докторантлар таълим олишмоқда.