Брюселлдаги католиклар мусулмонлар билан рўза тутишди
22.5.2018 2544

Брюсселнинг тарихий маркази Плас ду Бегинажда Авлиё Иоанн черкови жойлашган бўлиб, белгиялик католиклар барча мусулмонларни у ерга Рамазон ойининг кириб келишини нишонлашга таклиф қилишди, дея хабар беради Евроньюс. Фахрий меҳмонлар қаторида сўзга чиққан AL Mouwan Ислом ассоциацияси раҳбари Лахсен Хамуш шундай дейди: “Биз муқаддас Рамазон ойининг ушбу хайрли лаҳзаларида жамланган эканмиз, дини ва эътиқодидан қатъий назар барчага меҳр-мурувват ва чин қалбдан дўстлик туйғуларимизни изҳор қиламиз.

Биз бутун дунёга мусулмонлар террорчи эмас эканликларини кўрсатмоқчимиз. Бу ерда жамланган барча мусулмонлар, христианлар, яхудийлар ва бошқа диний эътиқоддагилар бирдам ва ҳамжиҳат бўла олишларини исботлайди”.

Рўзанинг шартларига кўра, шом намозидан сўнг таомланиш мумкинлиги сабаб, католик черкови вакиллари ушбу қоидага амал қилмоқдалар.

“Биз қилаётган амалларимиз жамиятимиз аъзолари саналган мусулмонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилмоқда”, дейди роҳиб Жак Анон.

 

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216297
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24550