Боксчи Тайсон Фьюри Исломни қабул қилди ва энди у Риаз Муҳаммад
Таниқли боксчи Тайсон Фьюри ижтимоий тармоқлардаги исмини ўзгартирди. Бу глобал тармоқлар фойдаланувчилари ўртасида кенг муҳокама қилинмоқда. Чиндан ҳам британиялик боксчи исломни қабул қилдими?
Гап шундаки, спортчи яқинда Бутунжаҳон бокс ташкилоти ва Бутунжаҳон бокс асоциацияларининг чемпионлик камарларидан воз кечганди. Ижтимоий тармоққа анъанавий мусулмон либосидаги расмни, кейинроқ махсус хонада намоз ўқиётган видеотасвирларини жойлади.
Бир муддат ўтгач, ўз ижтимоий тармоқлардаги исмини Риаз Муҳаммад деб ўзгартирди. Бундан кўриниб турибдики, у ислом динини қабул қилган.