БМТ бош котиби: Мьянмадаги рохинджаларга нисбатан зўравонлик тўхтатилиши лозим
12.11.2017 2747

БМТ бош котиби Антонио Гутерриш Мьянма ҳукуматини рохинджалик мусулмонларга нисбатан зўравонликни тўхтатишига ва ўз уйларини ташлаб кетган аҳолини қайтаришга чақирди.

 

“Биз аҳолининг ушбу қатламига нисбатан ҳар қандай ноҳақликларнинг тўхтатилишини ва Ракхайн штатининг чекка ҳудудларигача инсонийлик ёрдамлари етиб боришини талаб қиламиз”, - деди Гутерриш, жума куни Нью-Йорк журналистларига берган интервьюсида.

 

Бош котибнинг таъкидлашича, “барча аҳолининг... Бангладешга қочган қочоқлар...ҳавфсизлик таъминланган ҳолда ўз ватанларига қайтарилишлари энг муҳим масаладир.”

 

“Ҳозирги вақтда фуқаролигидан ажралган ва дискриминацияга учраган аҳолининг ҳуқуқий ҳолатини тиклаш,бу ҳолатларни юзага келишига сабаб бўлган вазиятни тартибга солиш энг асосий ва ўта зарур муаммодир”- дейди Бош котиб.

 

Шунингдек, у БМТ Рохинджа мусулмонларининг ҳуқуқларини таъминлаш масалалари борасида имкон даражасида ёрдам беришини қўшимча қилди.

 

Август ойининг охиридан бери мамлакатдаги нохуш вазият сабабли 600000дан ортиқ рохинджаликлар Бангладеш ҳудудига қочиб ўтишган.

 

Эслатиб ўтамиз, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамжамияти ушбу ҳалқаро ташкилотга ва бутун дунё етакчи раҳнамоларига роҳинджа мусулмонларининг танг аҳволига эътибор қаратишни сўраб, бир неча бор мурожаат қилган эди.

 

АҚШ ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳи БМТдан Гаагадаги ҳалқаро жиноий суддан мазкур воқеалар юзасидан текширув бошланишини сўраб, мурожаат қилишини сўради

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216309
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24551