Банк биноси ўрнига масжид бунёд этилади
12.4.2018 2595

Жуда кўп черковлари билан ном қозонган АҚШнинг Малика Анна шаҳарчаси мусулмонлари ҳам эндиликда ўз масжидларига эга бўладилар. Ушбу масжид маҳаллий аҳоли томонидан ташкил этилган “Малика Анна Ислом ташкилоти” томонидан барпо қилинади. Ташкилот шу ердаги эски банк биносини сотиб олиб у ерга масжид қуришни режалаштирган.

Ислом динини қабул қилганига 35 йил бўлган маҳаллий имом ва Ислом ташкилоти раҳбари Брайан Митчел: “Бу ер марказ саналади ва барча учун ўта қулай бўлади”, дейди.

Аввалига, маҳаллий мусулмонлар жамоат намозларини адо этиш учун Мерилэнд университети ҳудудидаги кичик ибодатхонада жамланишар эди. Лекин, 2011 йилга келиб шаҳарда мусулмонлар сони кўпайиб кетди ва эндиликда жамоат намозлари учун каттароқ ҳудудга зарурат туғилди.

Қурилажак масжид учун банк биносини ташкилот ҳайри – эҳсонлар ёрдамида 100 000 доллар эвазига сотиб олди. Ҳозирда у ерда масжид қурилиши ишлари бошланган.

Тез орада қуриб битирилажак масжидга яқин атрофда яшовчи 200 хонадондаги мусулмонлар, ҳамда Мерилэнд университети талабалари келишади, дейди имом Митчел.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216442
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24557