Бангладеш ҳукумати мусулмон-рохиньяларни кимсасиз оролга кўчирмоқчи
Бангладеш ҳукумати Мьянмадан келган қочоқларни кимсасиз оролга кўчириш ҳақида ўйламоқда. Бу қарор БМТ ва Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотида ҳам муҳокама қилинган.
Ҳозирда ўн минглаб мусулмон-рохиньялар ўз мамлакатларидаги зўравонлик ва дискриминациялардан қочиб, жануби-шарқдаги қирғоқлар орқали кириб келишмоқда.
Мусулмон-рохиньялар келиб чиқиши бенгалларга бориб тақалади ва ҳозирда Мьянмадаги этник озчилик саналади. Мьянма мамлакатининг катта қисми буддизмга эътиқод қилади. Ҳозиргача Бангладешга қарийб 70 минг мусулмон-рохинья қочиб ўтган.
Islam Today