БААда "ақлли" масжид қурилади
21.10.2016 4111

    Бирлашган араб амирликларида тез орада “ақлли” масжидлар бунёд этилади. Бу ҳақида айни кунларда Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган Ахборот технологиялар кўргазмасида иштирок этган Honeywell компанияси маълум қилган. Тизимга масжид ҳудуди иқлимини назорат қилиш ва намоз вақтлари аниқлигини таъминлаш сингари бошқарув функциялари киритилади.
     Тизимнинг синови Шаржадаги Ал-Тавба масжидида ўтказилди. Олти ойлик синов натижалар кутилганидек бўлди. Масжидда тизим кўмаги билан 37 фоиз энергияни тежашга эришилган.
    Янги технологик тизим масжиднинг GPS-координатлари ва амалдаги санадан фойдаланган ҳолда мустақил ишлайди. Кун давомида иқлимни назорат қилади. Намоздан олдин масжид ичидаги ҳарорат автоматик тарзда туширилади. Намоз тугагач, совутиш тизим ўчади ва шу тариқа энергия иқтисод қилинади.

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216418
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24554