Австралия шаҳарларида исломга қарши норозилик акциялари бўлиб ўтди
23.11.2015 3790

    Австралиянинг Мельбурн, Сидней, Перт ва бошқа шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди, ҳукумат иштирокчиларни тарқатиш учун қалампирли аэрозоллардан фойдаланди, дея хабар қилди SkyNews телканали. Кўчаларда мамлакатни исломлаштиришга қарши намойишга чиққанлар ва хилма-хил маданиятли жамият тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.
     Мельбурндаги намойишда янги масжид қурилиши режалаштирилишига қаршилар ва ушбу лойиҳа тарафдорларидан иборат 1000 киши иштирокида намойишлар бўлиб ўтди. Тўқнашув хавфи вужудга келганида, полиция қалампирли аэрозолдан фойдаланди.
      Шунингдек, полиция 8 кишини қўлга олгани хабар қилинди. Уларнинг уч нафари қуролдан фойдаланишга урингани, тўрт нафари жамоатчилик тартибини бузгани ва ноўрин хатти-ҳаракати учун қамоққа олинди. Яна бир намойишчи эса полиция отини тепгани учун жониворларга қаттиққўллик билан муносабатда бўлганликда айбланди. Бошқа шаҳарларда намойишлар тинч тарзда бўлиб ўтди, дея қайд этди SkyNews.

 

 

www.kun.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216326
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24552