Арктикада масжид қурилди
Канаданинг Арктика ҳудудида жойлашган Нунавуте провинциясида минорали масжид бунёд этилди. Унинг қурилиши учун маҳаллий мусулмонлар узоқ йиллар ҳаракат қилишди. Орзудаги масжиднинг қурилишига бир қанча тўсиқлар ғов бўлган. Яъни бу иқлим билан боғлиқ муаммолар, объектга қурилиш материалларини етказиб беришдаги мураккабликлар ва ҳаказо.
Канададаги Ислом ҳайрия ташкилот менежери Ҳусайн Гуистийнинг фикрича, минтақада бошқа муаммолар ҳам мавжуд эди. Масалан, Канада провинциясидаги ерлар жуда қиммат. Шу боис, маҳаллий мусулмонлар коммунакация етиб бормаган ерни сотиб олишган ва қурилиш бошлашган. Қурилиш ишлари ҳали тўлиқ ўз ниҳоясига етмаган бўлса-да, маҳаллий мусулмонлар бундан жуда хурсанд. Маълумотларга кўра, масжид 31 декабрь санасида расман очилади.