Англиянинг собиқ вазири муслима аёлларни ҳақоратлагани учун танқидлар остида қолди
9.8.2018 236

Буюк Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ниқоб кийувчи муслима аёлларни «почта қутиси»га қиёслагач танқидлар ёмғири остида қолиб кетди, дея ҳабар беради Исламньюс. У бу ҳақда Даниядаги ниқобни тақиқловчи қонун кучга киргач, The Telegraph газетасидаги мақоласида айтиб ўтган.

Жонсон мазкур кийиниш услубини «дидсизлик» дея баҳолаб, ниқоб кийган муслималарни банк ўмарувчиларга қиёслаган. Шундан сўнг сиёсатчини исламафобияда айблаб, қаттиқ танқидлар ёғила бошлаган. 

Ҳаттоки Тереза Мей ҳам бу ҳақда «Бориснинг муслима аёлларга нисбатан қўллаган баъзи атамалари жуда ҳам ножўя бўлиб, уларни эшитиш кишини хафа қилиши аниқ. Биз ҳар бир инсон ўзи истаган динга эътиқод қилишга ҳақли эканига ва табиийки, ўз эътиқодига муносиб кийинишга ҳақли деб ҳисоблаймиз», дея Жонсонни узр сўрашга чақирган. 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 48331
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

4500