Англиялик шифокор ёнғинда ҳалок бўлган оила аъзоларига атаб масжид бунёд қилмоқда
Англиялик мусулмон шифокор нейрохирург Муҳаммад Тавфиқ ал Саттар 2013 йилда ёнғин оқибатида ҳалок бўлган оиласи хотирасига масжид бунёд қилмоқда. Шифокорнинг уйи 18 ёшли британиялик ўсмир томонидан ёқиб юборилган эди. Ёнғин вақтида уйда докторнинг аёли Шехнила ва уч нафар фарзанди: 19 ёшли Зайнаб, 17 ёшли Билол ва 15 ёшли Жамилалар бўлишган.
Доктор Саттар ва унинг оиласи Англия ва Ирландия жамияти ҳаётида доимо фаол ишитрок этиб келишган. Рафиқаси ва уч нафар фарзандига бир кунда жаноза ўқиган шифокор гўзал сабр кўрсатди ва энди ҳаётини хайрия ишларига бағишлашини маълум қилди. Шифокор ва уни қўллаб-қувватловчилар Ирландия ҳукуматидан тўрт қаватли масжид ва масжид қошида маданий-маърифий мактаб ташкил этишга рухсат сўраб мурожаат қилишди.
Дублин лойиҳалаш қўмитаси мазкур таклифни тасдиқлади ва ҳозирда Дублинда доктор Саттарнинг шаҳсий жамғарма маблағи ҳисобидан тўрт қаватли масжид ва 8 қаватли уй баландилигидаги минора қурилиши давом этмоқда. Мазкур масжидни доктор рафиқаси Шехнила хонимга бағишлашини ва бундан буён бор маблағини масжид ишларига сарфлашини маълум қилди.