Афғонистонлик учувчи қиз бутун дунё бўйлаб парвозга отланди
19.5.2017 3618

Шоиста Ваиз 29 ёшда, Афғонистондаги қочоқлар лагерида туғилган ва 1987 йилда оиласи билан АҚШга кўчиб келган. У бутун Ер шари бўйлаб парвоз қилган энг ёш учувчи бўлиши мумкин. Ҳозирда Шоиста афғонистонлик энг ёш сертификатга эга учувчи саналади.

“Парвозлар—мен учун чексиз завқ. Мен ўз олдимга янги ва янги мақсадлар қўйиб, уларни забт этишни хоҳлайман. Мен математикани кўпроқ ўқишни бошладим ва ҳисоб илми билан жиддий шуғулланаяпман. Шу билан бирга мен самони забт этишни орзу қилдим. Орзуларга эришаётганимга ишониш қийин. Менинг ўрнимда истаган одам бўлиши мумкин”, дейди учувчи қиз.

Ваиз ўзининг дунё бўйлаб парвозини Флорида штатидан бошлади. У 25800 километрлик масофани учиб ўтиш учун 18 мамлакат, жумладан Италия, Миср, Австралия, Сингапур, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар устидан учади ҳамда Флоридага қайтади. Парвоз чоғида 30 марта тўхтайди. Саёҳат суғуртасини Халқаро фуқаролик авиацияси зиммасига олган.

Қайд этиш керакки, бугунги кунда бутун дунёда тижорий парвозларда атиги 5 фоиз аёллар иштирок этади.

 

Манба:Islam-today

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216968
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24590