Афон тоғидан VIII-XIII асрларга оид қадимий қўлёзмалар топилди
Қувайтлик археологлар Афон тоғидаги монастир кутубхонасидан исломга оид қўлёзмалар топилди. Олимлар бу манускрипт(қадимги қўлёзма)лар қандай қилиб Афон тоғига тушиб қолганини ойдинлаштиришмоқда.
Археологлар бу топилмани ислом тарихини ўрганувчилар учун “жуда муҳим мўлжал” деб аташмоқда. Топилган қўлёзмалар исломнинг олтин асри – VIII-XIII асрларга тегишли эканини билдиришди.
Қадимий қўлёзмаларда турфа мавзулар қайд этилган. Жумладан, кундалик воқеалар, илмий тадқиқотлар ва диний маросимлар ҳам.