Адигея уламолари Ислом дини соҳасидаги тадқиқотлар учун 5,2 миллионлик грант ютиб олдилар

11 Yan 2018 180

Россия Федерацияси президентининг 52 млн. рубль қийматидаги грантни қўлга киритган Адигея олимлари, мазкур маблағни “Россиянинг ҳудудий – ижтимоий маданиятида Ислом: таҳлил, вазият ва ўзгаришлар” борасидаги илмий тадқиқотга сарфлашга қарор қилдилар”, дея хабар беради ТАССнинг муаллифи ва лойиҳанинг раҳбари, Адигея Давлат Университети (АДУ)профессори Светлана Ляушева.

 

“Лойиҳа яқин икки йил давомида АДУнинг фалсафа ва жамиятшунослик кафедраси профессорлари ва асприантлари томонидан Адигея респубилкаси миқиёсида амалга оширилади. Ушбу мақсад учун 5.2 млн. рубль сарфланиши режалаштирилган. Биргина шу йил учун 2.6 млн. рубль ажратилган. Биз тадқиқотимизда ислом соҳасида Жанубий Кавказнинг аввалги изланишлари натижаларини ҳам бирлаштириб, ушбу соҳадаги келажакда олиб бориладиган илмий тадқиқотлар йўналишини белгилаб оламиз”, дейди у.

 

Олимлар Ислом дининг замонавий ҳолатининг бир неча қирраларини – назарий, услубий ва амалий (эмпирик) жиҳатдан ўрганадилар.