Ғacebook интернет тармоғида мусулмонлар ҳавфсизлги таъминланади

6 Dek 2017 206

Ғacebook ижтимоий тармоғи мусулмон фойдаланувчиларнинг ҳавфсизлигини ошириш мақсадида исламафобия (ислом динига нисбатан салбий муносабат) га қарши электрон қўлланма ишлаб чиқди, дея ҳабар бермоқда Ансар аҳборот нашри.

 

“Онлайн мусулмонлар ҳавфсизлигини сақлаш: адоват ва адолатсизликка қарши кураш” номли қўлланма мазкур ижтимоий тармоқ оператори ва Faith Associates консалтинг компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди.

 

Ғacebookнинг Британия бўлими раҳбари Саймон Милнернинг таъкидлашича, ушбу тадбир мусулмон фойдаланувчиларнинг тармоқдан ҳавфсиз фойдаланишларини кўзлаб амалга оширилди.

 

Қўлланмада мусулмонларга нисбатан салбий изоҳлар, ножўя сўзлар ва ҳаракатлар сезилса дарҳол ишонч телефонига мурожаат қилиниб, ана шу нолойиқ ҳаракатлар эгасини ижтимоий тармоқдан чиқариб юбориш, унга бошқа контентларга киришни таъқиқлаш орқали мусулмон фойдаланувчини таҳидидлардан ҳалос қилиш айтилган.

 

Ушбу қўлланма Лондондаги парламент қабулида намойиш этилади ва парламент аъзолар жойлардаги имомлар билан суҳбатлашиб жамиятдаги мусулмонларга таҳдид солувчи муаммолар билан танишиб чиқадилар.