Швеция суди муслима аёлнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилди
19.8.2018 2768

Ишга қабул қилиш учун суҳбат жараёни вақтида бегона эркак билан қўл бериб кўришидан бош тортган швециялик муслима аёлнинг ҳуқуқлари суд томонидан ҳимоя қилинди.

Гап шундаки, Швециянинг Уппсал шаҳрида истиқомат қилувчи 24 ёшли муслима таржимон сифатида ишга кириш учун суҳбатдан ўтади. Суҳбат бошида кадрлар бўлими ходими қизгақўл узатади. Муслима диний эътиқоди нуқтаи назаридан унинг қўлини тута олмаслигини тушунтириши билан суҳбат якунланади ва қиз ишдан маҳрум бўлади.

Муслима аёл ушбу воқеа юзасидан дискриминация муаммолари бўйича маҳаллий омбудсманга мурожаат қилган. Ушбу мурожаат кўриб чиқилгач, иш судга оширилган ва суд муслима аёлни дискриминацияга учраганини тасдиқлаган. Натижада суд муслима аёлнинг талабини қондирган ва уни суҳбатдан четлаштирган команияга 40 минг крон (3830 евро) товон пули тўлаш мажбуриятини юклаган.

«Суд, аёл кишнинг бегона эркак билан қўл бериб кўришишдан бош тортиши диний эътиқод нуқтаи назаридан бўлишини ҳисобга олиб, уни Европа инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш конвенциясининг 9 моддасига биноан ўз ҳимояси остига олади”, – дейилади қарорда.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216397
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553