Қозондаги масжидлар камбағалларга буюм ва маҳсулотларни тўплашмоқда
18.9.2018 2605

Татаристон Республикаси мусулмонлари бошқармаси яна бир ижтимоий лойиҳани бошлади.
Қозондаги масжидлар ташаббуси доирасида, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга бепул ёрдам кўрсатиш мақсадида “Приют” пунктига зарур кийим-кечак, озиқ-овқат ва маиший буюмларни тўплаш ҳайрия акцияси эълон қилинди. Бу хақида пойтахт масжиди имомининг жума хутбаси давомида хабар қилинди.

Қозон шаҳридаги масжидларда болалар ва катталар учун кийим-кечак, пойфзал, озиқ-овқат маҳсулотлари (шакар, туз, макарон, дон, консерва ва бошқалар), идиш-товоқ, ўйинчоқ, уй-рўзғор буюмлари қабул қилинади.

"Ижтимоий реабилитация ва уйғунлаштириш маркази" нинг ташаббуси билан “Приют” номли муҳтожларга ёрдам кўрсатиш пункти очилган. Бу ерда бепул иссиқ овқат, кийим ва пойябзал етказиб бериш пункти, турар жой ва душ мавжуд.

Бундан ташқари, павилонга ташриф буюрганлар телефон алоқасидан фойдаланишлари, йўқолган ҳужжатларини қайта тиклаш, иш билан таъминлаш, ҳуқуқий маслаҳат ва дастлабки ёрдам олишлари мумкин. Кам таъминланган оилаларга, гиёҳванд ва алкоголга қарам кишиларга ёрдам бериш ҳам амалга оширилмоқда. Лойиҳа уйсизлар ва дайдилар орасида жиноятларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилди.

Таъкидлаш жоизки, Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси бу ижтимоий лойиҳани амалга оширишда ва ҳалол гўшт билан таъминлашда иштирок этмоқда.




Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216907
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24589