Мусулмон дастурловчининг Рамазондаги саҳовати олқишларга сазовор бўлди
13.6.2018 591

Мусулмон дастурловчининг Рамазон ойида бечораҳол индуистларга кўрсатган саҳовати ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди.

Сўнгги вақтларда Қувайт ва Австралияда яшаб, меҳнат қилиб келаётган Аҳборот технологиялари мутахассиси Саидул Шайх кунлардан бирида кафеда Ғарбий Бенгалиянинг Хасмора қишлоғидан бир киши билан танишиб қолади.

Хасморалик киши Саидулга ўз қишлоқдошларининг ўта ночор ҳолатини, ҳаттоки ночорликдан уларнинг ибодат қилиш учун ибодатхона қуришга ҳам маблағлари йўқлигини, шунинг учун улар шу кунгача харобага айланган ташландиқ бир ҳужрада ибодат қилишларини ҳикоя қилиб беради.

Саидул Шайх мазкур суҳбатдан таъсирланиб ўз яқинари ва танишлари билан биргаликда Калькутта яқинида тадбир уюштиради ва тадбир вақтида қишлоқ аҳолисига ибодатхона қуриш учун маблағ киритилган чек қоғозини топширади.

Кутилмаган совғага эга бўлган Хасмораликлар мусулмон йигитнинг уларга кўрсатган саховатидан лол бўлиб қолдилар ва шу кунга қадар ночорлик ва тушкунлик сабаб инсонларга нисбатан йўқолган ишончлари мана бугун Саидул Шайҳ туфайли қайта тикланганини билдиришди.

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 54044
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

6108