Остона аҳолисига Рамазон муносабати билан совғалар улашилди
13.6.2018 478

Куни-кеча Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги «Хан-Шатыр» савдо-кўнгилочар мажмуида «Нұр Астана» марказий масжидининг ёшлар бўлими ва республика ёшлар иттифоқининг «Жас улан» бўлими аъзолари ҳамкорлигида «Берекелі Рамазан» акцияси бўлиб ўтди.

Акция доирасида тадбир ташкилотчилари пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига Рамазон ойи муносабати билан турли совғалар тарқатдилар.

“Ушбу тадбирнинг асосий мақсади барчага Рамазон ойининг бирдамлик ва ҳамжиҳатлик, меҳр-мурувват ойи эканини эслатишдир. Биз бу билан пойтахт аҳолисини тотувликда ва ўзаро меҳр-муҳаббатда яшашга ва қўлдан келганича бир-бирларидан ёрдамларини аямасликка чақирмоқдамиз”, дейди “Нур Астана” марказий масжиди вакили Максат Байзак.

 

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 54041
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

6108