Грозныйдаги ифторнинг кутилмаган меҳмонлари
13.6.2018 2577

11 июн куни Чеченистоннинг Грозный шаҳрида бўлиб ўтган ифторлик тадбирида 20 мингдан ортиқ мусулмон иштирок этди.

“Чеченистон қалби” масжиди олдидаги майдонда тикланган чодирларда тузалган дастурхонга Доғистон, Татаристон, Ингушетия ва ҳаттоки чет элдан келган меҳмонлар ҳам йиғилишди. 

Ифторликнинг асосий таоми бўлган ошни ўзбекистонлик ошпазлар ҳозирлашди.

Ифторнинг кутилмаган меҳмонлари Жаҳон Чемпионати қатнашчиси бўлган Миср терма жамоасининг машқларини кузатишга келган Мисрлик, Иорданиялик ва бошқа араб давлатларидан мухлислар бўлишди. 

“Мен Иорданияданман. Менинг дўстларим эса Мисрдан. Биз бу ерга терма жамоанинг машқларини кўриш учун келган эдик. Лекин майдон ёпиқлиги сабаб у ерга киролмадик. Бироқ биз чечен биродарларимиз ташкил қилган мана шундай гўзал тадбир меҳмони бўлдик”, дейди Абдулла Хважиев.

Ушбу ифторлик тадбири билан бир вақтда Фирдавс тантаналар саройида ҳам саратон касалликлари билан хасталанган беморлар, имконияти чекланган кишилар ва бошқа минтақанинг ночор аҳолиси қатлами учун ифторлик тадбири бўлиб ўтди. Тадбир якунида эса 48 нафар муҳтож оилага янги хонадон калитлари ва катта миқдорлаги пул мукофотлари ҳадя қилинди.

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216824
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24586