Шаҳар ҳокими мусулмон болалардан узр сўради
17.7.2018 3091

АҚШнинг йирик шаҳарларидан бири Делавэрнинг ҳокими жамоат сув ҳавзасидан ноодатий чўмилиш кийимида чўмилаётган болакайларни ҳайдаб чиқаргани учун улардан узр сўради.

Вилмингтон шаҳри ҳокими Майк Пуржицки бу борада ўз фикрини билдириб, “ўз устозлари билан бирга сув ҳавзасига чўмилиш учун келган ўқувчиларни фақатгина кийимлари сабаб ҳайдаш бу жуда хунук қонунбузарлик” эканини таъкидлаган.

Гап шундаки, муаллима Тахсин Исмоил ёзги араб тили курсларида таълим олаётган ўқувчиларини дам олиш куни жамоат чўмилиш ҳавзасига олиб келади. Лекин, аксарият болакай ва қизалоқларнинг ёпиқ чўмилиш кийимлари сув ҳавзаси стандартларига мос келмаслиги сабаб, мажмуа раҳбарияти улардан чўмилиш жойини тарк этишларини талаб қилади.

Бундан ташқари, муаллима ва унинг гуруҳидаги болакайларнинг олдиларига милиция ходими келиб уларни зудлик билан ҳавзани тарк этишларини талаб қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан мазкур шаҳар ҳокими болакайлар ва уларнинг муаллималаридан узр сўраб, ушбу ҳолат қайта такрорланмаслиги ҳақида ваъда берди.

 

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216303
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24550