Ҳаж мавсуми бошланди
Саудия Арабистонига 14 июль куни илк зиёратчилар кела бошлади, дея хабар бермоқда Islam.ru. Улар Ҳиндистон, Покистон ва Бангладешдан келди.
Бангладешлик ҳожиларни ташиган самолёт Жидда аэропортига, Ҳиндистон ва Покистондан келган самолётлар эса Мадинадаги халқаро аэропортга қўнди. Саудия Арабистони фуқаро авиацияси бош бошқармаси зиёратчиларни қарши олиш учун барча тайёргарликларни кўрган.
Ҳаж мавсумида зиёртачиларга қулайлик яратиш мақсадида аэропортларда учиб кетиш ва учиб келишдаги процедуралар муддати қисқартирилди.
Мавсум мобайнида жами 6072 рейс амалга оширилади, шундан 3383 таси Жидда аэропортига, 2689 таси Мадина аэропортига тўғри келади.
Манба: azon.uz