Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.
16.7.2018 2946

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот маркази  вакиллари ва мажмуа мутасаддилари кутуб олди. Зиёрат давомида меҳмон илмий‑маданий меросга бўлган қизиқишини айтди.

Зиёратдан сўнг Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот марказининг фаолияти ва унда сақланаётган қўлёзмалар билан яқиндан танишиш истагини билдирди. Марказ олиб бораётган ишлар билан ва мавжуд қўлёзмалар билан  танишиб, келажакда илмий‑амалий ҳамкорлик йўлга қўйилса, икки давлат муносабатларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда марказларнинг илмий ходимларини малакасини оширишда икки томонлама манфаатли бўлишини таъкидлади. Шунингдек, у фахрий меҳмонлар дафтарига ўзининг тилакларини ёзиб қолдирди.

Учрашув сўнгида Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот маркази илмий ходимларининг халқаро конференция, симпозуюмларда иштирок этиш ва малакасини ошириш каби масалаларда ҳамкорлик қилишга оғзаки келишилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати
 
 
 
Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216913
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24589