Жаҳон банки аёллар таълимини чеклаш дунё иқтисодиётига қанча зарар келтиришини маълум қилди
Дунё бўйлаб аёллар ва қизлар таълимининг чекланиши оқибатида дунё иқтисодиёти ўртача 15 дан 30 триллион долларгача зиён кўрмоқда. Бу ҳақда Жаҳон банкининг баёнотида маълум қилинган.
Банк мутахассислари дунёдаги таълим олиш имконияти чекланган аёлларнинг тўлиқ таълим олиши таъминланса, уларнинг иқтисодиётга қай даражада фойда келтиришини ҳисоблаб чиқишди.
Ҳозирги кунда ривожланмаган давлатлардаги бошланғич мактабларни қизларнинг учдан икки қисмигина, ўрта таълимни эса атиги учдан бир қисмигина тўлиқ тугалламоқда.
Мутахассисиларнинг таъкидлашича, таълим олиш аёл ва қизларнинг ҳаётини бир мунча енгиллаштиради. Хусусан, аёллар таълим орқали юқори маошга эришишлари, эрта турмуш ва эрта фарзанд кўриш каби муаммолардан халос бўлишлари мумкин, дея таъкидламоқдалар.