“Камтарона ифтор” анъанаси Уралгача етиб келди
Россиянинг кўплаб шаҳарларида “камтарона ифтор” анъанаси кенг тарқалмоқда. Ана шундай камтарона, фақатгина сув ва хурмо меваларидан иборат дастурхон тузалган ифтор тадбири Екатеринбург шаҳрида ҳам бўлиб ўтди.
“Дунёдага кўплаб мусулмонлар кун давомидаги очлик ва ташналикдан сўнг анвойи таомлар ва хилма хил егуликлар билан ифторлик қилаётган бир вақтда, москвалик биродарларимиз Фаластиндаги ночор аҳволдаги мусулмонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида каматрона ифторлик тадбирларини ташкил қилмоқдалар. Биз ҳам москвалик юртдошларимизнинг гўзал ишларига шерик бўлиш мақсадида ушбу тадбирни уюштирдик”, дейди муфтий Абдул Қуддус Ашарин Фейсбукдаги саҳифасида.