Эммануэль Макрон Францияда исломни қайта ислоҳ қилмоқчи
11.7.2018 496

Келаётган куз фаслида Францияда “ислом дини бутун республика бўйлаб белгиланган маълум қоидалар, чегаралар ва чекловлар билан амал қилади”.

Бу ҳақда Версалдаги Конгрессда чиқиш қилган Франция президенти Эммануэль Макрон маълум қилди.

Унинг таъкидлашичиа, Франция ҳукуматининг Ислом ёки бошқа динлар билан ҳеч қандай муаммоси йўқ. Лекин, замонавий давлат қонунлари унинг доирасидаги динларни назоратга олишни талаб қилади.

Макроннинг сўзларига кўра, “Франциядаги ислом бошқа бир қанча Ғарб давлатларидаги каби агрессив, радикал кўринишда”, “бу ердаги ислом давлат қонун ва қоидаларини тан олмайди”.

Президент яқин ойларда “ислом динини ислоҳ қилишни тўлиқ амалга оширишини” маълум қилди. “Биз буни ушбу динга мансуб маҳаллий французлар ва айнан шу дин вакиллари ёрдамида амалга оширамиз”, дейди Макрон.

Эслатиб ўтиш жоиз, Ислом дини ҳозирга кунда Францияда иккинчи асосий диндир. Мамлакатдаги мусулмонлар сони ўртача 3 миллиондан 5 миллионгача дея тахмин қилинмоқда.

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 51191
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

5301