2017 йилда Сурияга 6 миллиард доллар ажратилади
18.4.2017 3530


  Жорий йилда Сурияга 6 миллиард доллар миқдорида ижтимоий ёрдам ажратилади. Бу ҳақидаги қарор Брюсселда бўлиб ўтган халқаро конференцияда маълум бўлди.

Конференцияда БМТ, Евроиттифоқ, шунингдек, Британия, Германия, Норвегия, Катар ва Кувайт мамлакатлари вакиллари иштирок этди.

«Делегатлар муҳокамалар чоғида Сурияга 6 миллиард доллар ажратилиши тўғрисида битимга келишди. Бу кичик маблағ эмас ва халқаро жамоатчилик мамлакатдаги оғир ҳолатга бефарқ эмаслигини кўрсатиб турибди», - дейди Инқирозга қарши курашиш масалалари бўйича еврокомиссари Христос Стилианидис.

   Қайд этиш керакки, жараён аввалида БМТ 8 миллиард ажратилишини сўраган эди. Бироқ вайрон бўлган мамлакатларни тиклаш учун барча ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда, 6 миллиард доллар тасдиқланган. Мамлакатни оёққа тургазиш учун донор мамлакатлар ҳам алоҳида маблағ ажратади.

 

  Манба: Islam-today      

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216319
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24552