2015 йилда 4 минг нафардан зиёд қирғизистонлик ҳаж ибодатини адо этмоқда
23.9.2015 3284

    2015 йилда 4 минг 185 нафар Қирғизистон фуқароси ҳаж ибодатини адо этмоқда. Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлиги Мусулмонлар диний идораси хабарига асосланиб хабар бермоқда.
    Уларнинг маълумотига кўра, яқинда Саудия Арабистони қўшимча равишда Қирғизистон учун 500та квота ажратди. “Квоталар навбатлар мавжуд бўлган ва кўпроқ аризалар келиб тушган ҳудудларга ажратилди. Натижада 16-17 сентябрь кунлари юртдошларимиз Маккага учиб кетишди. Аввалроқ биз барча квоталардан фойдалана олмаймизми, деган хавотирда эдик. Виза олишда ва парвозлар билан боғлиқ муаммолар бўлди, аммо биз ўз муддатларида улгурдик”, - дея ойдинлик киритилди.
     Ўтган йили Саудия Арабистони Қирғизистон учун 3685 ўрин ажратган эди. Номзодларни танлаш электрон қуръа ташлаш йўли билан амалга оширилди.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216215
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24534