Словенияда илк масжид
25.8.2015 3467

    Аҳолиси 2 млн 60 мингга яқин Словения Республикасида биринчи масжид барпо этиладиган бўлди, дея хабар бермоқда www.muslim.uz. У мамлакатнинг Любляна шаҳрида 3 йил давомида қурилиши режалаштириляпти. Лойиҳага кўра, масжид катта хонақоҳ ҳамда 40 метр баландликдаги минорадан иборат бўлади.
    Шунингдек, жоме ҳудудида Ислом маданияти маркази, замонавий таҳоратхона, мажлис ва маросимлар учун кенг ва шинам хоналар ҳамда спорт майдончаси қурилади.
    Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 50 мингга яқин мусулмон истиқомат қилади. Бу иасжид улар учун катта туҳфа бўлиши кутилмоқда.



Азизхон ҲАКИМОВ  тайёрлади.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216377
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553