Саудия Арабистонида энди аёллар ҳам сайлайди
Мамлакат тарихида илк бор аёллар Макка ва Мадинада декабрь ойида бўлиб ўтадиган муниципал сайловларда иштирок этиш учун рўйхатга олинмоқда. 2011 йилнинг сентябрь ойида марҳум қирол Абдуллоҳ бин Абдулазиз ал-Сауд “Биз шариатга мувофиқ, жамиятда аёллар ҳуқуқларини чекловчи тақиқлардан воз кечамиз”, дея сайлов қонунчилигида бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирган эди. Орадан 4 йил ўтиб, ушбу гаплар реаллликка айланмоқда ва бу мамлакат тарихида муҳим қадам, деб ёзади хорижий оммавий ахборот воситалари.
Муслим Мирзажонов тайёрлади