Пальмадан смартфонларни зарядлаш мумкин
Дубайда “ақлли” пальмалар ўстирилмоқда. Smart Palm компанияси Дубайдаги соҳилларда ана шундай конструкция асосидаги “дарахтлар” ўрнатди. Маълумотларга кўра, амирликлар ҳудудида жами 101 та қуёшдан энергия олувчи “ақлли пальма”лар жойлаштирилади.
Бу инновацион лойиҳа (пальма)лар баландлиги 6 метрдан ортиқ бўлиб, қуёш панеллари 18 кв.м жойни эгаллайди. Қурилмада Wi-Fi роутер, видеокузатув камераси мустаҳкамланадиган консоль, сайёҳлар учун йўлкўрсатгич ва электрон маълумотнома мавжуд. Шунингдек, “пальма”га мобиль қурилмаларни зарядлаш имконини берувчи ускуналари ҳам қўшилди.
Лойиҳа раҳбари Виктор Нелепанинг сўзларига кўра, пальма янги асрга келиб одамларни нафақат емак, соя ва қурилиш моллари, балки ахборот, энергия ва он-лайн режимидаги мулоқот билан таъминлайди. Яна бир жиҳати шундаки, “пальма”лар нарҳи қиммат эмас. Бундан ташқари, маҳсулот 3 D механизмида чиқарилади.
Муслим Мирзажонов тайёрлади