“ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР ҲАҚИДА ФИКРИНГИЗ?” СЎРОВНОМАСИ
6.8.2015 4529

Мутахассислар аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлмаган дунёнинг турли шаҳар ва қишлоқ кўчаларида, Ислом дини ва мусулмонларга нисбатан уларнинг фикри ва муносабати ҳақида маълумот тўплашишди.

Очиқ мулоқотда, сайёрамизда яшовчи турли миллат ва динга мансуб 1 000 000 дан ортиқ одамнинг фикри ўрганилди.

Сўровномада иштирок этганлар мусулмонларнинг кундалик юриш-туриши, одоб-ахлоқи, маданияти, онги, савияси ва одамийлик каби хислатларига нисбатан ўз муносабатларини билдиришди.

Мутахассислар эълон қилган натижага кўра, сўровнома иштирокчиларининг 70 фоизи, Ислом ва мусулмонлар ҳақида ижобий фикрда экани, улар билан илиқ муносабатда экани тасдиқланди.

Эътиборли жиҳати, аксарият иштирокчилар жаҳонда рўй бераётган мудҳиш воқеаларнинг Ислом динига мутлақо алоқаси йўқлигини эътироф этишди. Айниқса, бир неча йиллардан буён мусулмонлар билан ҳамнафас яшаб келаётганлар, ёвузлик, босқинчилик ва зўравонлик мусулмонларнинг асл табиатига мутлақо зид эканини эътироф этишди.

Азизхон ҲАКИМОВ  тайёрлади.

Muslim.uz

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216991
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24590