“ИСЛОМ ТЕРРОРИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШАДИ ” МАВЗУИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ
22.7.2015 4088

     Жорий йилнинг 22-23 июль кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида “Ислом терроризм ва экстремизмга қарши курашади” мавзуидаги халқаро конференция бўлиб ўтади. Мазкур конференцияга “Исломий мазҳаблар ўртасини мувофиқлаштириш” халқаро академияси бош котиби Оятуллоҳ Муҳсин ал-Аракий иштирок этади.
   Шунингдек, ушбу халқаро конференцияда бир қатор етук уламолар, мутафаккирлар, тажрибали мутахассислар, диний муассасалар ва нодавлат ташкилот вакиллари иштирок этади. Халқаро конференцияни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, халқаро ва минтақавий жамоатчиликда тинчлик, осойишталикни барқарорлаштириш, хавфсизликни мустаҳкамлаш, Исломнинг тинчлик ва эзгулик дини эканини кенг жамоатчиликка тушунтиришдир. Шу билан бирга, конференция давомида исломнинг диний маросимлар ва урф-одатларни муҳофаза этувчи дин экани, унинг терроризм ва экстремизм ғояларига тамоман қаршилигига доир мавзулар тўғрисида ҳам суҳбатлар олиб борилади.

 

Илёс Аҳмедов тайёрлади.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216275
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24539