ДУБАЙДА “ДУНЁ МЎЖИЗАСИ” БАРПО ЭТИЛАДИ
4.9.2015 3912

    Яқин кунларда Дубай шаҳрида 60 гектар майдонни эгаллаган “Дунё мўъжизаси” номли Қуръони Карим боғи очилиши маълум қилиндиб, деб ёзади islam.ru нашрига таяниб, www.muslim.uz .  Ушбу боғда Қуръони каримда зикр қилинган мева ва ўсимликларнинг 54 хили экилган. Жумладан, анжир, анор, зайтун, жўхори, кўк пиёз, саримсоқ, ясмиқ, арпа, буғдой, занжабил, қовоқ, тарвуз, ҳинд хурмоси (тамр ҳиндий), узум, банан, бодринг, райҳон ва ҳоказо.
    Зиёратчилар нафақат уларни томоша қилишлари, балки ўсимликларнинг фойдали жиҳатлари ҳақида ҳам маълумот олишлари мумкин. Қуръони каримда номи келган уч турли ўсимлик йиллар давомида ер юзида йўқ бўлиб кетгани сабабли, боғда уларни учратишнинг имкони йўқ.
    Шунингдек, боғга ташриф буюрган меҳмонлар махсус жиҳозланган ер ости йўлида Қуръони карим оятлари ҳамда Қуръон мўъжизаларини тинглаб, видеолавҳаларни томоша қилишлари мумкин. Бундан ташқари боғда болалар майдончаси, Умра бурчаги, амфитеатр, югуриш майдончаси ва велосипед учиш учун махсус йўлакчалар барпо этилган.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216390
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553