Каъбанинг еттита ҳақиқати
27.10.2016 5237

1. Каъба бир неча марта қайта таъмирланган. Баъзи тарихчиларнинг маълумотларига кўра, Каъба ўн икки бора қайта таъмирланган. Энг охирги таъмирлаш ишлари 1996 йилда амалга оширилган.


2. Кисва (Каъбапўш) бизнинг кўзимиз ўрганиб қолганидек ҳамиша қора рангда бўлмаган. Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларида оқ рангли Яман матосидан тикилган каъбапўшдан фойдаланилган. Қора рангли каъбапўшдан Аббосий халифалари давридан бошлаб фойдаланилди.


3. Иброҳим (алайҳиссалом) даврларида Каъба тўғри бурчакли шаклда бўлган. Ҳозирги кўриниши қурайшликлар томонидан Ислом дини келишидан аввал ўзгартирилган.

 

4. Машҳур қора тош – Ҳажарул асвад яҳлит бутун тош бўлмай, балки, у бир неча бор ўғирланиши натижасида бир қанча бўлакларга бўлиниб кетган тошдир. Ҳозирда махсус гардиш бўлакланган тошни жамлаб туради. Бу каби гардиш илк марта Абдуллоҳ ибн Зубайр (розияллоҳу анҳу )томонидан жорий қилинган.

 

5. Каъбанинг калити ўн беш асрдан буён Бани Шайба қабиласи қўлида сақланиб келинмоқда. Улар ушбу калитга Ислом дини келмасидан эгалик қилиб келадилар.

 

6. Яқин вақтларгача Каъба эшиги барча учун очиқ бўлган. Унинг ичига қирол оиласидан ташқари оддий зиёратчилар ҳам кириши мумкин бўлган. Бироқ ҳаж ибодатини адо этиш учун келувчи ҳожиларнинг сони кескин ортиши натижасида Каъба эшиклари беркитилиб қўйилди.

 

7.XX аср бошида кучли ёмғир ёғиши оқибатида ҳожилар тавофни сузиб бажаришга мажбур бўлганлар.

 

 

Манба: www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 35874
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Илон гўштини ейиш, ёғидан фойдаланиш мумкинми? 01.04.2018

Ассалому алайкум, Устоз. Сизга бир саволим бор эди: илон гўштини истеъмол қилса бўладими? Сочга илон ёғини суртиш ҳукми қандай? Шу ҳақида маълумот берсангиз.

1113
  • Машина айбини беркитиб сотса бўладими? 09.03.2018

    Ассалому алайкум, Одилхон қори ака. Машина бозоридаги машинафурушларни машина пробегини камайтириб айлантириши, молининг айбини айтмасдан сотиб, урилган машинани тоза деб ёлғон гапириб қасам ичиши тўғрисида айтиб ўтсангиз. Раҳмат.

    1213
  • Ғайридинлар кашф қилган спорт турлари билан шуғулланса бўладими? 21.01.2018

    Ассалом алайкум. Бир масала юзасидан саволим бор эди: мен бир спорт тури билан шуғулланяпман. У мусулмон бўлмаган инсон томонидан кашф қилинган. Гап шундаки, бир ҳадисни эшитгандим, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бирор-бир инсон қайсидир бир қавм амалини бажарса, бас у ўша қавмдандир,деган эканлар. Бундан чиқадики, мусулмон бўлмаган кишилар амалини қилиш ножоизми? Ёки эътиқоднинг мустаҳкамлиги кифоями? Шу ҳолатга имкон қадар изоҳ беринг, илтимос. Олдиндан раҳмат!

    3804
  • Бегона қизларга гап отиш ҳукми 06.01.2018

    Ҳаммамиз биламизки, ҳозирги ёшлар жуда ҳам шўх. Йигитлар қизларга гап отишади. Динимизда бу ишга қандай қаралади?

    1112