Ҳаж зиёратига борган 5 нафар машҳур футболчи

1 Mart 2017 9360

1. Поль Погба. У 1993 йил 15 март санасида Франциянинг Ларьи-сюр-Марн шаҳарчасида туғилган. Унинг ота-онаси Франция мустамлакаси остида бўлган Гвинея мамлакатидан келган. Поль "Манчестер Юнайтед" ва Франция миллий терма жамоаси аъзоси саналади. 23 ёшида футбол тарихидаги энг қиммат футболчига айланди. У Туриннинг “Ювентус” жамоасидан “Манчестер Юнайтед” клубига 105 миллион еврога ҳарид қилинди.     

 

2. Эмануэль Адебайор. Того миллий футбол терма жамоаси ва Туркиянинг «Истанбул Башакшехир» клуби хужумчиси. Адебайор 2015 йилда исломни қабул қилган. Футболчининг фикрича, Исломдан Исо пайғамбарнинг ҳаёт тарзига оид жуда кўп қимматли маълумотлар топади. Шундан сўнг, ислом динни ўрганиб, уни яхши кўриб қолади ва мусулмон бўлади.  

 

3. Месут Озил. Германия миллий терма жамоаси ва Лондоннинг “Арсенал” клуби аъзоси. У Яқин Шарқ бўйлаб турне чоғида умра зиёратини амалга оширади, Иорданиядаги 80 минг суриялик қочоқ истиқомат қилувчи «Заатари» лагерида ўтказилган хайрия футбол учрашувида қатнашади.

 

4. Абу Диаби. Француз  футболчиси, “Марсель” клуби ярим ҳимоячиси. Спортчи Қуръон ўқиш ўзининг севимли машғулоти эканини таъкидлайди.  

 

5. Николя Анелька. Франциялик машҳур футболчи. “Мен исломни қабул қилгунимга қадар ҳам маълум қоидалар асосида яшардим: рост гапириш, олий бир туйғуга эга бўлиш. Рамазон чоғида барча ҳурматли мусулмонлар қаторида рўза тутдим. Мен бу эътиқодни қабул қилдим. Аниқ биламанки, ислом – бу менинг диним”.

 

Islam-Today