Рўзани бузувчи ҳолатлар
5.1.2018 5491

Банда қуйидаги ишларни ўз хоҳиши билан амалга оширса, унинг рўзаси бузилади ва унга рўзанинг қазосини тутиб, каффоратни ўташ вожиб бўлади:

– Озуқа ёки дармон бўлувчи бирон нарса ейиш ёки ичиш. Ғийбат қилгандан кейин ёки қон олдиргач, рўзам очилди, деб бирон нарса ейиш ҳам шунга киради;

– жинсий алоқа қилиш. Яъни, бундай ҳолатда маний тўкилиши ёки тўкилмаслигининг фарқи йўқ. Эркак жинсий аъзосининг бош қисми иккинчи тарафнинг олд ёки орқа йўлига кирса иккисига ҳам қазо ва каффорат вожиб бўлади. Гарчи аёл эркак тарафидан мажбурланса ҳам, унга каффорат вожиб бўлади;

– хотинини шаҳват билан ушлагандан, қон олдиргандан, бировни ғийбат қилгандан ёки мўйлабига ёғ суртганидан кейин, “рўзам очилиб кетди”, деган хаёлга бориб, бирон нарса ейиш ёки ичиш;

– оғзига тушган ёмғир томчисини ютиш;

– хом гўшт бўлса ҳам ейиш. Илло озуқалик белгиси йўқолган айниган гўштни еган банданинг рўзаси бузилади, аммо унга каффорат вожиб бўлмайди;

– мол чарвиси ёғини ейиш;

– қовурилган гўшт ейиш;

– бўғдой донини чайнаб ютиш. Аммо бир дона бўғдой ериб кетгунича чайналса ва томоқдан эриган ҳолда ўтса, рўза бузилмайди, каффорат ҳам вожиб бўлмайди;

– бўғдой ва кунжут кабиларни бир неча донадан ейиш;

– арманий тупроқ, оддий тупроқ ёки кесак ейиш;

– туз ейиш;

Шу ерда бир муҳим нарсани эслатиб ўтамиз. Каффорат фақат Рамазон рўзасини узрсиз очганлар учун тайин қилинган. Бошқа турдаги рўзаларни очиб юборганлар фақат рўзанинг қазосини тутадилар, каффорат уларга вожиб бўлмайди. Каффорат Рамазон ойи рўзасининг ҳурматидан шариатга жорий қилинган. Сабаби бу улуғ ойда тутиладиган рўзанинг қадри баланд, ўрни катта.

Қуйидаги ҳолатларда банданинг рўзаси очилиб, Рамазон рўзасининг қазосини тутиш вожиб бўлади, каффорат унинг зиммасидан соқит бўлади:

– Озиқ саналмайдиган ва одам одатда уни емайдиган нарсаларга тановул қилиш. Масалан, хом гуруч, хамир, кўп миқдорда туз ейиш, пишмаган мева ейиш, тишлар орасида қолган нўхатдан катта нарсани ейиш, пахта, қоғоз, тери, тош, танга каби нарсаларни еса;

– овқат ёки дори-дармоннинг шаръий узр – беморлик, сафар ёки мажбурлаш, хато, эътиборсизлик ҳамда шубҳа сабабидан тановул қилса,

– ўз ихтиёри билан ичига тутун киргизса;

– орқа тешикдан, бурун ёки аёлнинг олдидан ичига сув киритилса;

– бир одам мажбурлаш ёки алдов йўли билан рўзани очириб юборса;

– “саҳарлик вақти ҳали чиққани йўқ”, деган гумон билан еб-ичишда давом этса ва бориб қараганда саҳарлик вақти чиққан бўлса, шунингдек, “ифтор вақти бўлди”, деб ўйлаб, оғзини очганидан кейин ҳали ифтор вақти бўлмагани маълум қилинса;

– қасдан оғзи тўла қусса ҳам қазо тутади. Агар рўзадорлиги эсидан чиқиб, оғзи тўлмасдан таом эмас балғам қусса, рўза очилмайди;

– таҳоратда оғиз чаяётганида хато билан сув ютиб юборса,

– бир киши кечаси саҳарликдан олдин ният қилолмади, кундузи ният қилди. Кейин рўзам тўғри бўлармикан, деган шубҳа билан таом еса, ёки ичимлик ичса, қазосини тутиб беради.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 215999
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24512