НАМОЗ ФАРЗЛАРИ
Намозда ўн иккита фарз амал бор. Намоздан ташқарида олтита фарз амал бўлиб, улар “намоз шартлари”, намоз ичидаги олти фарз эса “намоз рукнлари” дейилади.
Намоз шартлари қуйидагилар:
1. Тана пок бўлиши (Таҳоратсиз бўлса, таҳорат олиш, жунуб бўлса, ғусл қилиш).
2. Кийим пок, авратни беркитадиган бўлиши.
3. Намоз ўқиладиган жой пок бўлиши.
4. Намоз вақти кириши (Вақти кирмай туриб ўқилган намоз фарз ўрнига ўтмайди).
5. Намозни қиблага юзланиб ўқиш.
6. Намоз ўқишга ният қилиш.
Намоз рукнлари қуйидагилар:
1. Такбири таҳрима (“Аллоҳу акбар” деб намозга кириш).
2. Қиём (намозда тик туриш. Соғлом киши тик туриши фарз. Агар бемор бўлса, ўтириб, бунга ҳам қодир бўлмаса, ёнбошлаб ўқиш мумкин).
3. Қироат (намозда Қуръон суралари ёки оятларини ўқиш).
4. Рукуъ қилиш (икки қўл тирсакларини букмасдан тиззаларини ушлаган ҳолда бошни эгиш. Бунда бел тўғри қилиниши, бош билан бел бир текисда бўлиши керак).
5. Сажда қилиш (пешонани ерга қўйиш. Бунда ҳам бел тўғри бўлиши шарт).
6. Қаъдаи охир (охирги қаъдада ташаҳҳуд миқдорича ўтириш).
Агар бу амаллардан биронтаси тарк этилса ёки нотўғри бажарилса, намоз бузилади, уни қайтадан ўқиш лозим бўлади.