Ибратли хонадон

Муаллиф:          Раҳматуллоҳ Сайфуддинов

 

Китоб номи:     Ибратли хонадон

 

Қисқача:        

    

Аллоҳ таоло эр - хотинга никоҳ билан оила қуриб, иноқлик ва меҳри­бонликда яшашни буюрган. Бундан бошқа йўлларни излаш, яъни шу белгилаб берилган илоҳий йўсиндан четга чиқиш сабабли инсоният бошига чексиз балою офатлар ёғилиши муқаддас диний ва дунёвий-тарихий китоблардан яхши маълум.

 

Юртимизда таниқли имом - хатиблардан Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ушбу рисоласида одамларни шундай хавфдан огоҳлантириб, Пай­ғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муқаддас хонадони мисолида мусулмонларни гўзал, тотув ҳаёт кечиришга ундайди. Бугун молпарастлик касалига учраган баъзи юртдошларимиз келин томонни катта қийинчиликларга гирифтор этаётганларини қоралаб, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўта камтарона моддий асосга, лекин мустаҳкам имон-эътиқод, ҳартомонлама самимий муомала негизига қурилган турмуш тарзидан ибрат олиб яшашга чорлайди. Бу даъватнинг тасдиғи ўлароқ Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қариндошлари билан алоқалари, уйларидаги муомала маданияти, аҳли аёллари, қизларига муносабатлари, руҳий камолотлари ва олий ахлоқлари каби масалаларга эътибор қаратади. Шу асосда жамиятда эр - хотинлик, ака - укалик, асранди бола ҳақ-ҳуқуқлари, аҳли аёлига хизмат ва нафақа қандай бўлиши кераклиги хусусида фикр юритади.

2985