Бахтли ҳаёт сари

Китоб номи: “Бахтли ҳаёт сари”.

 

Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим.

 

Нашриёт номи: “Наврўз”.

 

Китоб нашр этилган жой ва сана: Тошкент, 2016.

 

Адади: 5000 нусха.

 

Ҳажми: 348-бет. ISBN 978-9943-383-74-6

 

Қоғоз бичими: 60×90 1/16


Китоб аннотацияси: Ҳар бир инсон фаровон ҳаёт кечиришни, оиласи тинч, ишлари унумли, соғлиғи мустаҳкам бўлишини истайди. Бироқ бу нарса ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Чунки бахтга эришишнинг ўз мезонлари бор. Қолаверса, бахтни пулга сотиб олишнинг иложи йўқ. Зеро, бахт доим ҳам моддиятга боғлиқ эмас.
     Ҳаётда тўкис бахтга эришган инсонлар жуда кам. Кимнингдир соғлиғи яхши бўлса, рўзғор тебратишда, тирикчиликда муаммолари бор. Яна кимнингдир топиш-тутуши яхши-ю, соғлиғи ёмон, оиласи нотинч. Тўкис бахтга эришиш учун инсон олдида қандайдир тўсиқлар, муаммолар туради. Уларни ечиш учун етарли илм, кўникма, ҳаётий тажриба талаб этилади.
      Қўлингиздаги “Бахтли ҳаёт сари” китобидан қалб хотиржамлиги, оилавий тотувлик, соғлик-саломатлик ҳақидаги маълумотлар ўрин олган. Жумладан, оила қуриш арафасида турган ёшларга фойдали маслаҳатлар берилган, турмушда учрайдиган муаммоларни ҳал этиш, соғлиқни сақлаш, касалликлар олдини олиш, моддий, руҳий иллатларни даволаш борасида йўл-йўриқ кўрсатилган.

12305
Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 56470
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

6693