Ассалому алейкум
Мавзу:

АЁЛ ЭРИГА ИСМИНИ ТИЛГА ОЛИБ МУРОЖААТ ҚИЛИШИ МУМКИНМИ? 03.03.2018

Савол:

Ассалому алайкум қори ака! Аллоҳ дин йўлидаги хизматингизга улкан ажрлар берсин. Бизда Бухорода аёллар эрларига исми билан мурожат қилади. Мисол учун эрининг исми Алишер бўлса, Алишер деб, Яҳё бўлса, Яҳё деб мурожаат қилишади. Шу иш тўғрими?

Булим
6255
Жавоб:

Валейкум ассалом. Бу саволга жавоб беришда мазҳабимизнинг мўътабар китобига мурожаат қиламиз.

«Дуррул мухтор» китобида бу ҳақда шундай дейилган:

 

ويكره أن تدعو المرأة زوجها باسمه

«Аёл киши эрини исми билан чақириши макруҳ саналади».

Ушбу китобнинг ҳошиясида Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейди:

 

لا بد من لفظ يفيد التعظيم كيا سيدي ونحوه

«Аёл киши эрини чақирганда улуғлашни ифодаловчи сўзлар орқали мурожат қилиши лозим. Мисол учун: саййидим ва шунга ўхшаш сўзлар».

Буюк тобеин Саиъд ибн Мусаййабнинг аёллари айтади:

"مَا كُنَّا نُكَلِّمُ أَزْوَاجَنَا إِلَّا كَمَا تُكَلِّمُوا أُمَرَاءَكُمْ "

«Биз аёллар эрларимизга мурожаат қилганда сизлар подшоҳ ва амриларга мурожаат қилгандек хитоб қилардик».

Буюк саҳобия Умму Дардо розияллоҳу анҳо эрларини «Саййидим», дер эдилар. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Умму Дардо бир ҳадисни ривоят қилиб: «Саййидим менга айтдилар)», деган.

Хулоса қилиб айтганда аёл ўз эрига унинг номини тилга олиб мурожаат қилиши макруҳ. Эрларини улуғлайдиган номлар билан уларга мурожат қилиш эса, яхши бўлиш билан бирга, эр-хотин орасида илиқлик ва муҳаббатни бардавом бўлишини таъминлайди.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 56385
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
АЁЛ ЭРИГА ИСМИНИ ТИЛГА ОЛИБ МУРОЖААТ ҚИЛИШИ МУМКИНМИ? 03.03.2018

Ассалому алайкум қори ака! Аллоҳ дин йўлидаги хизматингизга улкан ажрлар берсин. Бизда Бухорода аёллар эрларига исми билан мурожат қилади. Мисол учун эрининг исми Алишер бўлса, Алишер деб, Яҳё бўлса, Яҳё деб мурожаат қилишади. Шу иш тўғрими?

6255