Саволлар ва жавоблар

Оилавий

Ассалому алайкум ҳурматли Одилхон қори ака! Сизни қилаётган ёрдамингиз ҳамда саволларни четда қолдирмаётганингиз учун катта раҳмат! Аллоҳ сизни паноҳида асрасин. Ёшим 23 да. Уйланишни ният қилиб анчадан буён кўз остимга олиб қўйган қизни онамларга кўрсатган эдим. Лекин у қиз онамга ёқмади. Аммо мен у қизни яқиндан билганим ва феъл-атворини тушунганим учун у қиз менга муносиб деб биламан ва у қиз ҳам мени кутмоқда. Бу ҳолатда нима қилишим керак. Онамни розилиги учун севгимдан кечсам қизни бахтсиз бўлгани учун гуноҳкор бўлиб қолмайманми?

1926
 
 

Ассалому алайкум Ҳазрат! Никоҳ пайтида маҳрга тилла берилган бўлса, кейинчалик оила бузилган бўлса, эр ўша тиллани қайтариб олишга ҳақи борми? Бундай ҳолатларда нима қилиш керак? Илтимос, тушунтириб берсангиз!

1479
 
 

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Маҳрни кейинроқ бериш шарти билан никоҳ ўқилган бўлса, лекин ҳали маҳр берилмаган ҳолда икки томон хоҳиши билан тўйдан бир йил ўтиб никоҳ бекор қилинса, маҳр бериш вожиблигича қоладими? Аёл: Менга маҳр керакмас, розиман, деса ҳам барибир маҳр бериш мажбурийми? Агар маҳр аёл розилиги билан берилмаса, яшаб ўтган бир йил зино бўлиб қолмайдими?

2652
 
 

Ассалому алайкум. Ўзига умр йўлдош излаётганда нималарга эътибор бериш керак? Номаҳрам қизга қараш зино бўлса, бунда қандай йўл тутилади?

3512
 
 

Ассалому алайкум, ҳурматли домла. Сизга бир саволимиз бор эди: бир дўстим ишлаш мақсадида бошқа юртга кетган эди. Оиласини, яъни икки нафар фарзандини, аёлини ташлаб кетганди. Энди бир йилдан ошиқ вақт ўтиб уйига қайтиб келгач, яна янгидан никоҳ ўқитишим керак экан деб ўйлаб юрибди. Шу жоизми? Илтимос, батафсил жавоб берсангиз!

3056